«давлат бюджети-2024» тегли мақолалар


Аи-80 бензини баҳорда қимматлайди. 1 апрелдан бензин, дизель ёнилғиси ва газга нисбатан акциз солиғи оширилади
3 январ 2024, 15:45

Аи-80 бензини баҳорда қимматлайди. 1 апрелдан бензин, дизель ёнилғиси ва газга нисбатан акциз солиғи оширилади

Ўзбекистонда 1 апрелдан Аи-80 бензинига нисбатан акциз солиғи ставкаси 12 фоизга, Аи-91 ва ундан юқори бензин учун ўзгаришсиз қолади. Қарор зарарли газларнинг аҳоли саломатлигига салбий таъсирини камайтириш билан изоҳланди, бироқ акциз солиғи экологик тоза ёнилғи турларига нисбатан ҳам оширилади.

Ўзбекистонда юк машиналарига йўл йиғими жорий этилади
29 декабр 2023, 10:25 1

Ўзбекистонда юк машиналарига йўл йиғими жорий этилади

Ўзбекистонда 2024 йилдан юк кўтариш қуввати 10 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналари ва тиркамаларига йўлдан фойдаланганлик учун йиғим жорий этилади. Маблағлар автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармасига йўналтирилади.

2024 йилдан жисмоний шахслар учун ижара ҳақининг янги минимал ставкалари белгиланди
28 декабр 2023, 19:51

2024 йилдан жисмоний шахслар учун ижара ҳақининг янги минимал ставкалари белгиланди

Ўзбекистонда 2024 йил 1 январдан бино ёки автомашинани ижарага берадиган жисмоний шахслар учун энг кам ижара ҳақи ставкаси оширилади. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ставкалар Тошкент шаҳрида деярли 50 фоизга ошаётганига изоҳ берди.

Президент 2024 йил учун давлат бюджетини тасдиқлади
26 декабр 2023, 13:28

Президент 2024 йил учун давлат бюджетини тасдиқлади

Шавкат Мирзиёев «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунни имзолади. 2024 йил учун консолидациялашган бюджет тақчиллигининг чекланган миқдори ЯИМнинг 4 фоизи миқдорида белгиланди.

Сенат 2024 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонунни кўриб чиқади
16 декабр 2023, 10:25

Сенат 2024 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонунни кўриб чиқади

Сенатнинг 48-ялпи мажлиси 18 декабрда ўтказилади. Унда 2024 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги ва бошқа қонунлар муҳокама қилинади. Шунингдек, Экология вазирлиги томонидан иқлим ўзгаришининг олдини олишда қилинаётган ишлар юзасидан вазирлик ахбороти эшитилади.

Ўзбекистонда энергетик ичимликлар учун акциз солиғини 2000 сўм этиб белгилаш таклиф этилди
21 ноябр 2023, 12:31

Ўзбекистонда энергетик ичимликлар учун акциз солиғини 2000 сўм этиб белгилаш таклиф этилди

Қонунчилик палатаси депутатлари давлат бюджети лойиҳасини кўриш жараёнида энергетик ичимликларнинг 1 литри учун 2000 сўм миқдорида акциз солиғи белгилашни таклиф этишди.

«Снос»лар бўйича қарздорлиги бор ҳокимликларга бюджетнинг ошириб бажарилган қисмидан маблағ сарфлаш тақиқланади
14 ноябр 2023, 14:20

«Снос»лар бўйича қарздорлиги бор ҳокимликларга бюджетнинг ошириб бажарилган қисмидан маблағ сарфлаш тақиқланади

Ҳокимликларга аҳоли ва бизнесдан «снос» ёки мулкни олиб қўйиш бўйича қарзи бўлган ҳолатда, бюджет даромадларининг прогноздан ошириб бажарилган қисмидан маблағ сарфлаш тақиқланади. Ўзбекистон ҳукумати қонун ҳужжатларига бу бўйича тегишли ўзгартиришлар киритади.

2024 йилда Маданият вазирлигига бюджетдан 1,1 трлн сўм ажратилиши кутилмоқда. Пуллар нимага сарфланади?
7 ноябр 2023, 10:43

2024 йилда Маданият вазирлигига бюджетдан 1,1 трлн сўм ажратилиши кутилмоқда. Пуллар нимага сарфланади?

2024 йилда давлат бюджетидан Маданият вазирлигига 1,1 трлн сўмдан кўпроқ маблағ ажратиш режалаштирилмоқда. Вазирлик харажатлари орасида давлат буюртмасига асосан миллий кино маҳсулотларини яратиш, Тошкент халқаро кинофестивалини ўтказиш каби бандлар мавжуд.

Open Budget`да 1,5 мингдан кўп овоз тўплаб, ютмаган айрим лойиҳаларни 2024 йилги давлат бюджетидан молиялаштириш таклиф этилди
6 ноябр 2023, 11:36

Open Budget`да 1,5 мингдан кўп овоз тўплаб, ютмаган айрим лойиҳаларни 2024 йилги давлат бюджетидан молиялаштириш таклиф этилди

Ташаббусли бюджет лойиҳасида 1,5 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган жиҳозлаш билан боғлиқ лойиҳаларга 2024 йил учун мўлжалланган давлат бюджетидан маблағ ажратиш таклиф этилмоқда.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — 2024 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти ва бюджети учун хавфлар ҳақида
3 ноябр 2023, 11:33

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — 2024 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти ва бюджети учун хавфлар ҳақида

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2024 йилги бюджет барқарорлигига таъсир қилиши мумкин бўлган омиллар ва хавфларни санаб ўтди. Улар қаторида сўмнинг қадрсизланиши, олтин ва мис нархининг пасайиши, энергия тарифлари оширилмаслиги, озиқ-овқат маҳсулотлари жаҳон нархларининг ошиши ва бошқалар бор.

Газ, электр ва бошқа соҳаларга субсидиялар учун давлат бюджетидан қанча маблағ ажратилади?
2 ноябр 2023, 18:12

Газ, электр ва бошқа соҳаларга субсидиялар учун давлат бюджетидан қанча маблағ ажратилади?

2023 йилда давлат бюджетидан аҳолига газ, электр, иссиқлик таъминоти ва жамоат транспорти нархларини субсидиялаш учун 31 трлн сўмдан ортиқ (2,53 млрд доллар) ажратиш режалаштирилган. Бу нафақа, моддий ёрдам, илм-фан, спорт ва маданият учун ажратилган жами маблағдан кўпроқ.

Ўзбекистоннинг 2024 йилги Давлат бюджети лойиҳаси эълон қилинди. Асосий маълумотлар
1 ноябр 2023, 12:19

Ўзбекистоннинг 2024 йилги Давлат бюджети лойиҳаси эълон қилинди. Асосий маълумотлар

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистоннинг 2024 йилги давлат бюджети лойиҳасини эълон қилди. ЯИМ ўсиши 5,6−5,8 фоиз, инфляция 8−10 фоиз даражасида бўлиши прогноз қилинмоқда. Консолидациялашган бюджет тақчиллиги чегарасини 3 фоиз ўрнига 4 фоиз (52,5 трлн сўм) даражасида тасдиқлаш таклиф этилмоқда.

«Давлат бюджетининг ҳар бир сатрига аниқ масъуллар бириктирилади» — президент
24 октябр 2023, 10:05

«Давлат бюджетининг ҳар бир сатрига аниқ масъуллар бириктирилади» — президент

Президент эндиликда давлат бюджетининг ҳар бир сатри бўйича аниқ шахслар жавобгар бўлишини маълум қилди. У бюджет интизомини кучайтириш зарурлигини, бюджет маблағлари ҳисобидан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга йўл қўймаслик ҳамда очиқ-ошкора танлов ва тендерлар ўтказишни кенгайтиришни таъкидлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг